“Савдодаги давлат активлари” ахборот портали ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат активларини хусусийлаштириш ва давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида давлат активларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, иқтисодиётга хусусий капитални жалб қилишни кенгайтириш ва корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини сотиш орқали иқтисодиётга давлат иштирокини қисқартириш ҳамда рақобат муҳитини яхшилашни таъминлаш қўзда тутилган.
Мазкур Фармонда белгиланган топшириқлар ижросини бажариш ҳамда савдога чиқариладиган объектлар тўғрисидаги барча маълумотлар очиқлигини таъминлаш мақсадида, 556 та активларнинг бошланғич маълумотлари Агентликнинг “Савдодаги давлат активлари” ахборот тизимига жойлаштирилди.
Ушбу маълумотларга қизиқиш билдирган тадбиркорлар www.davaktiv.uz веб-сайти орқали барча тафсилотлар билан танишишлари мумкин.
12.11.2020
13:38