• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

     “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 758 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни назорат қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Қарори (ID-23640) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа 1-банди бешинчи хатбошига кўра, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёввойи ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг йўқолиб бораётган турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги (CITES) ҳамда лицензиялаш тартибига ўтиш тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ” тасдиқланиши белгиланган.

    Бунда, ёввойи ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг йўқолиб бораётган турларининг лицензиялаш тартибига ўтиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш назарда тутилган.

    Бироқ, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунларда ва амалдаги бошқа қонунчилик ҳужжатларида ёввойи ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланишда лицензиялаш белгиланмаган.

    Қолаверса, бундай лицензиялашнинг жорий этилиши ҳозирги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўғри келмайди.

    Шу билан бирга, лойиҳа 4-иловасининг ўзида лицензиялаш тартиб-таомиллари келтирилмаган.

    Шу боис, юқоридаги нормани амалдаги қонунчилик талабларига ҳамда лойиҳанинг бошқа нормаларига мослаштириш лозим.

    2.Лойиҳа 1-иловаси 1-бандига кўра, “Ушбу Низом қуйидаги фойдаланишга нисбатан тадбиқ этилмайди:

    хусусий, боғ ва шаҳар атрофи ҳудудлардаги дарахт ва буталар;

    фойдаланувчиларнинг шахсий мулки бўлган дарахтлар ва буталарни (тераклар ва бошқа тез ўсадиган турлар, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар)”.

    Бунда, фақатгина фойдаланувчиларнинг шахсий мулки бўлган дарахтлар ва буталарга нисбатан ушбу низом талаблари қўлланилмаслиги белгиланган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-бандига кўра эса, “Ушбу Низомнинг талаблари питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштириладиган ўсимлик объектларига нисбатан татбиқ этилмайди”, - деб белгиланган.

    Кўриниб турганидек, таклиф этилаётган таҳрир амалдаги тартибни оғирлаштиришни назарда тутади.

    Қолаверса, ушбу киритилаётган ўзгартиришлар умуман асослантирилмаган, уни киритиш зарурати ёритилмаган.

    Бундан ташқари, юқоридаги норма лойиҳадаги бошқа нормалар билан ўзаро номувофиқликни ҳам келтириб чиқарган. Хусусан, лойиҳа 1-иловаси 5-банди учинчи хатбошида “Сунъий ҳосил қилинган шароитда – питомниклар ва плантацияларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар, питомник ва плантация эгалари бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки ҳисобланади”, - деб белгиланган.

    Яъни, бунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулки сифатида питомниклар ва плантацияларда етиштириладиган ёввойи ҳолда ўсувчи барча ўсимликлар келтирилган (фақатгина дарахт ва буталар эмас).

    Лойиҳа 3-иловаси 1-банди тўртинчи хатбошига кўра эса, қуйидагилар мазкур Низомнинг таъсир доирасига кирмайдилар:

    Питомник, плантация, томорқа ва хусусий боғ ва дала участкаларида етиштирилаётган ўсимлик дунёси объектлари, - деб белгиланган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 1-иловаси 1-бандини қайта кўриб чиқиш ҳамда ушбу тартибни амалдаги таҳрирда қолдириш лозим.

    3.Лойиҳа 1-иловаси 2-бандида ушбу Низомда фойдаланилган асосий тушунчалар келтирилган.

    Аммо, ушбу тушунчаларга берилган таърифлар “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунда келтирилган тушунчалардан мазмунан фарқ қилади.

    Мисол учун, “ботаника коллекцияси” тушунчасига Қонундагидан фарқ қилувчи таъриф келтирилган. Бу эса, ўз-ўзидан мазкур Қонун талабларига зид ҳисобланади.

    Шу боис, лойиҳа 1-иловаси 2-бандидаги тушунчаларни амалдаги қонунчилик талабларига мослаштириш зарур.

    4.Лойиҳа 1-иловаси 11-банди учинчи хатбошига кўра, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларидан бири сифатида “ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва уларга етказилган зарарларни қоплашбелгиланган.

    Мазкур норма аниқ ифодаланмаган, натижада эса у ҳуқуқ сифатида эмас, балки, аксинча, мажбурият юклаш маъносини ифодалаган.

    Бу эса, амалиётда турли ноаниқликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боис, ушбу нормани қуйидаги таҳрирда баён этиш мақсадга мувофиқдир:

    “ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш борасидаги бузилган ҳуқуқларининг тикланиши ва ўзларига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши”.

    5.Лойиҳа 1-иловаси 12-банди олтинчи хатбошига кўра, фойдаланувчиларнинг мажбуриятларидан бири сифатида “ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек тайинланган ҳудудларда ўсимлик ҳаётини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасида идоравий ва (ёки) тармоқ назоратини амалга ошириш белгиланган.

    Бироқ, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 32-моддасига кўра, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар:

    “ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва такрор кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши, шунингдек бириктирилган ҳудудларда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида идоравий ва (ёки) ишлаб чиқариш назоратини амалга ошириши белгиланган.

    Шу боис, юқоридаги нормани ушбу модда талабига мослаштириш таклиф этилади.

    6.Лойиҳа 1-иловаси 12-банди саккизинчи хатбошига кўра, фойдаланувчиларнинг мажбуриятларидан бири сифатида “карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида ўсимлик дунёси ҳолати устидан тизимли кузатувлар олиб бориш ва бундай ҳолатлар аниқланса, ўсимликлар карантини, Давлат экология қўмитаси органларига ҳисобот бериб, аниқланган ўчоқларни бартараф этиш чораларини кўриш” белгиланган.

    Бунда, Давлат экология қўмитаси органларига ҳисобот бериш тарзидаги ортиқча талаб белгиланган.

    Бироқ, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 32-моддасига кўра, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчилар: “ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш жойларида ёнғин хавфсизлигига риоя этиши ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириши, ёнғинлар чиққан ҳолларда эса уларни ўчириш чораларини кўриши” лозим.

    Яъни, бунда Давлат экология қўмитаси органларига ҳисобот бериш назарда тутилмаган.

    Шу боис, юқоридаги нормани амалдаги Қонун нормаларига мослаштириш, лойиҳадан ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш зарур.

    7.Лойиҳа 1-иловаси 17-банди биринчи хатбошига кўра, “Қизилмия илдизи экстракти, шунингдек глициризин кислотагача тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи қайта ишлаш ташкилотлари рухсатнома олади ва улар асосида қишлоқ хўжалик ерларида қизилмия йиғим-терим ишларини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар билан таъминот шартномаларни тузади ва шартномаларнинг нусхаларини шартнома томонлар тарафидан имзоланган кундан бошлаб ўн беш кун ичида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этади”.

    Бунда, қизилмия ўсимлигини қайта ишлаш ташкилотлари фаолиятида рухсатнома олиши лозимлиги белгиланган.

    Аммо, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 101-бандига кўра эса, “Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома олишдан озод этиш шаклида улар бўйича юридик ва жисмоний шахсларга имтиёз берилган ҳолда яланғоч қизилмия ғамланганлиги (тўпланганлиги) учун тўлов Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизидан экстракт ишлаб чиқарувчи, хом ашё шаклида яланғоч қизилмияни етказиб беришга юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузган қайта ишлаш ташкилотлари томонидан (рухсатнома олинмасдан) белгиланган тўловларнинг 3 фоизи миқдорида тўланади”, - деб белгиланган.

    Кўриниб турганидек, лойиҳа амалда берилган бу ва бошқа имтиёзларни бекор қилишни назарда тутади (хусусан, амалдаги низомнинг 10-бандида келтирилган имтиёзларнинг баъзилари лойиҳа орқали бекор қилиниши назарда тутилган).

    Бироқ, ушбу имтиёзларнинг бекор қилиниши, рухсатнома олишнинг жорий этилиши асослантирилмаган, таҳлилий материаллар илова қилинмаган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, шунингдек, лойиҳа 1-иловасидаги бу каби нормалар амалиётда тадбиркорлар фаолиятини оғирлаштириши, бюрократик тўсиқларни келтириб чиқариши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, мазкур иловани қайта кўриб чиқиш, амалдаги қонунчиликда назарда тутилган енгиллик ва имтиёзларни сақлаб қолиш тавсия этилади.

    8.Лойиҳа 1-иловаси 18-банди иккинчи хатбошига кўра, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш манфаатлари учун ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари эгалари, шунингдек ўрмондан фойдаланувчилар, сувдан фойдаланувчилар, сув остидан фойдаланувчилар ва ер қаъридан фойдаланувчилар ҳуқуқлари Давлат экология қўмитаси томонидан чекланиши мумкин ва уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли вазифалар юклатилиши мумкин”, - деб белгиланган.

    Бунда, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари Давлат экология қўмитаси томонидан чекланиши мумкинлиги назарда тутилган.

    Аммо, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 19-моддасига кўра, “...Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас”, - деб белгиланган.

    Бундан ташқари, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун 42-моддасига кўра, фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш каби ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади.

    Шу боис, юқоридаги нормада фойдаланувчилар ҳуқуқларининг фақат суд томонидан чекланиши мумкинлигини назарда тутиш лозим.

    9.Лойиҳа 1-иловаси 36-банди бешинчи хатбошига кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторларининг ҳуқуқларидан бири сифатида “овчилар ва овчилик хўжаликларининг ўрмончиларининг кордонлари, бинолар, омборлар ва бошқа бинолари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларини текширишни амалга ошириш” белгиланган.

    Бироқ, бунда ушбу текширувларнинг қонунунчиликда белгиланган тартибда амалга ошиилиши назарда тутилмаган. Бу эса, мазкур норманинг амалиётда турлича талқин қилинишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳанинг юқоридаги ва текширишлар билан боғлиқ бошқа нормаларида бундай текширишларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилишини назарда тутиш мақсадга мувофиқ.

    10. Лойиҳа 1-иловаси 36-банди ўн бешинчи хатбошига кўра, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторларининг ҳуқуқларидан бири сифатида “зарур ҳолларда, текшириш (тафтиш) жараёнида, ташкилотлардан бинолар, телефон ва бошқа алоқа воситалари, махсус кийимлар ва махсус жиҳозлар билан таъминлашни талаб қилиш белгиланган.

    Бироқ, бу ташкилотларга тўғридан-тўғри ортиқча мажбуриятларни юклашни назарда тутади.

    Ваҳолангки, тадбиркорлик субъектлари текшириш (тафтиш) жараёнида, инспекторларни бинолар, телефон ва бошқа алоқа воситалари, махсус кийимлар ва махсус жиҳозлар билан таъминлашга мажбур эмас.

    Шу боис, мазкур хатбошини чиқариб ташлаш лозим.

    11.Лойиҳа 1-иловасига 1-илованинг 10-банди учинчи хатбошига кўра, ботаника коллекцияларини рўйхатга олишда ариза берувчи аризага инвентаризация далолатномасини илова қилиши лозимлиги белгиланган.

    Бироқ, ушбу илованинг 13-бандида бундай инвнентаризация далолатномаси ариза қабул қилиниб, тафтишчилар юборилгандан сўнг тузилиши белгиланган.

    Кўриниб турганидек, мазкур нормалар ўзаро номувофиқдир.

    Шу боис, бундай номувофиқликни бартараф этиш тавсия этилади.

    12.Лойиҳа 1-иловасига 1-илованинг 25-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларига кўра, қуйидагилар ботаника коллекцияси эгасининг мажбуриятлари сифатида белгиланган:

    “тизимлаштирилган тўпламни инвентаризация қилиш ва ҳар йили Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлимларига инвентаризация ҳисоботини тақдим этиш;

    ботаника коллекциясининг эгаси ҳар йили ботаника коллекциянинг инвентаризация ҳисоботини 10 январь кунидан кечиктирмай Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлимига топширади”.

    Бунда, ортиқча ҳисоботларни давлат экология қўмитаси ҳудудий органларига тақдим этиш лозимлиги белгиланган.

    Ботаника коллекцияларида ўзгаришлар бўлгандагина, бу ҳақда ваколатли органни хабардор этишнинг ўзи етарли бўлиб, бу каби ҳисоботларни тақдим этиш зарурати мавжуд эмас.

    Шу сабабли, юқоридаги хатбошиларни чиқариб ташлаш зарур.

    13.Лойиҳа 2-иловаси 39-бандига кўра, “Олиб қўйиш натижасида қилинган харажатлар, шу жумладан намуналарни сақлаш, ташиш ва жойлаштириш ёки тирик ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва уларни олиб қўйиш вақтида ва уларнинг келажакдаги тақдири бўйича суднинг якуний қарорига қадар парваришлаш учун харажатлар ҳуқуқбузардан ундирилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, ҳуқуқбузарлиги ҳали суднинг қонуний кучга кирган қарори билан тасдиқланмаган шахсга ортиқча молиявий харажатларни асоссиз юклаш назарда тутилган.

    Бу эса, ўз-ўзидан амалдаги қонунчилик талабларига зид ҳисобланади.

    Шу боис, олиб қўйиш натижасида қилинган харажатлар ҳуқуқбузардан суд тартибида ундирилиши мумкинлигини белгилаш лозим.

    14. Лойиҳа 3-иловаси 10-банди олтинчи ва еттинчи хатбошиларига кўра, қуйидагилар ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишда рухсат этиш талаблари ва шартлари ҳисобланади:

    “Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш рухсатномасини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида рўйхатдан ўтказиш;

    ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш рухсатномасини ҳамда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсатномани Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича туман инспекциясида рўйхатдан ўтказиш”.

    Бунда, ваколатли органнинг тегишли рухсатномасига эга бўлган шахс, ушбу рухсатномани ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмасида рўйхатдан ўтказиши лозимлиги белгиланган.

    Бироқ, бу ортиқча ва бюрократик талабларни белгилашни назарда тутади.

    Ваҳолангки, тегишли ваколатли орган томонидан берилган рухсатнома бутун республика ҳудудида амал қилиб, уни ҳудудий бўлинмада рўйхатдан ўтказиш шарт эмас. Бундай малумотлар эса, электрон ахборот алмашиш орқали ваоколатли органлар томонидан ўз бўлинмаларига тақдим этилиш мумкин.

    Шу боис, юқоридаги хатбошиларни чиқариб ташлаш лозим.

    15. Лойиҳа иловаларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишда айрим турдаги ҳайвонот ва ўсимлик турлари учун тўловлар миқдорини амалдаги миқдорга нисбатан ошириш назарда тутилган.

    Аммо, ушбу ўзгаришлар асослантирилмаган. Шунингдек, уни асословчи таҳлилий маълумотлар илова қилинмаган.

    Шу боис, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишда тўловлар миқдорини амалдаги тартибда қолдириш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилади.

    16. Лойиҳа иловаларида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланишда рухсатнома ва лицензияларни жорий этишни назарда тутувчи нормалар келтирилган.

    Бу эса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан лицензия ва рухсатномаларни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга мазмунан зид келмоқда.

    Шунингдек, лойиҳа иловалари орқали ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш тартиби, рухсат бериш тартиб-таомилларини белгилаш назарда тутилган ҳамда улардан фойдаланиш тартиблари ва маъмурий регламентларни алоҳида-алоҳида тасдиқлаш белгиланган.

    Натижада эса, лойиҳа бир қанча иловалардан иборат мураккаб ҳужжат шаклида ишлаб чиқилган ва бу амалиётда қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

    Шу боис, лойиҳани ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан махсус фойдаланиш тартиби ва рухсат бериш тартиб-таомилларини битта низомда назарда тутувчи ҳужжат шаклида ишлаб чиқиш тавсия этилади

    ССП Ахборот-хизмати 

    12.11.2020

    14:06

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06