Сардобада жабр кўрган фуқоролар тадбиркорликка жалб этилмоқда.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги билан биргаликда Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида янги қурилган уй-жойларга жойлаштирилган аҳоли бандлигини таъминлаш ва аҳолини тадбиркорликка йўналтириш мақсадида, тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этган ҳолда 3 кунлик меҳнат ярмаркаси ўтқазилди.
Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманларида уч кун давомида ўтқазилган тадбирда вилоятнинг барча ҳудудларидан 87 та корхона ва ташкилот 4491 та бўш (вакант) иш ўрни билан иштирок этди. Кўргазмада 3496 иш қидирувчи қатнашган бўлса, ярмарка натижасига кўра, 812 кишига ишга жойлашиши учун йўлланма берилди.
Шунингдек, 1809 иш қидирувчига меҳнат қонунчилиги, иш жойини ўзгартириш, бўш иш ўринлари ва бошқа шу каби масалаларда маслаҳатлар берилди. 7 та тадбиркор томонидан ишлаб чиқариш кооперативларини ташкил этиш ҳамда 400 та фуқарони уларга аъзо сифатида бириктириш бўйича келишувларга эришилди.
Тадбир давомида Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган қатнашчиларга кредит олиш масалаларида тушунчалар бериб ўтилди.
Шу билан бирга меҳнат ярмаркалари ўтқазилган жойларда тадбиркорлик фаолиятига оид маълумотларни қамраб олган махсус баннерлар ўрнатилди.
Бундан ташқари ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 122 кишининг рўйхати шакллантирилиб, ҳозирги кунда уларнинг ҳар бири билан индивидуал тарзда тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, ер ажратиш, кредит олиш ва бошқа масалалар бўйича шуғулланилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
12.11.2020
16:50