Интеллектуал мулк соҳасида вебинар ўтказилди
Бугун Савдо-саноат палатаси томонидан Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликда Палатанинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг маҳсулотларни брендга айлантиришга оид билимларини янада бойитиш мақсадида онлайн вебинар ташкил этилди.
Вебинарда Агентликнинг масъул ходимлари ва соҳа экспертларининг маҳсулотларни брендга айлантиришга оид тақдимотлари тингланди, ушбу соҳада тадбиркорлик субъектлари билан юзага келган муаммоли ҳолатлар бўйича ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди.
Шунингдек, товар белгиларини олиш, уларни республикада ва халқаро рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларига ахборот-маслахат хизматларини кўрсатишда Палата ва Агентлик ҳамкорликда иш олиб бориш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
12.11.2020
17:28