Жиззах вилоятида "Муваффакиятга эришган тадбиркорлар ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари Агентлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича қўшма чора-тадбирлар дастури имзоланган бўлиб, унга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Жиззах шаҳридан 2 тадан туман (шаҳар)лар белгилаб олинганди. Танлаб олинган туманларда намунавий тарзда ёшлар билан ишлаш, уларнинг қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида ўз меҳнати, иродаси билан катта ютуқларга эришган тадбиркорлар ҳамда ҳунармандлар билан учрашувлар ташкил этиш белгиланган эди.
2020 йилнинг 11 ноябрь куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлақонли ва сифатли амалга ошириш юзасидан муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.Учрашувда Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти худудий бошқармаси бошлиғи А.Рахмонкулов, шунингдек Жиззах вилоятининг муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари ва тадбиркор бўлиш истагидаги ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори касб-ҳунарларга тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, уларни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка фаол жалб қилиш, муносиб иш топишига кўмаклашиш борасида давра суҳбати, ёшларга кучли мотивация бериш бўйича тажрибали тадбиркорлар ва ҳунармандлар ёшларга ўз тажрибалари бўйича мастер класслар ўтаб беришди.
Юқори натижаларга эришган тадбиркорлик субъектларининг ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашувлари графигига асосан ёшлар ва хотин-қизларга кучли мотивация бериш тизими йўлга қўйилди.
Бундай учрашувлар бугун Жиззах шаҳрида бошланди ва вилоятнинг барча туманларида босқичма-босқич амалга оширилади.
12.11.2020
17:45