Савдо-саноат палатасига тадбиркорлик субъектларидан келган мурожаатлари тўғрисида.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.
Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан доимий равишда назорат олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳудудий бошқармаларда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи мунтазам равишда Палата ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижалари мухокама этилади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш ишларининг аҳволи ҳар 6 ойда умулаштирилиб, Палата ижроия қўмитасида муҳокама этилиб келинмоқда.
Статистик маълумотларга кўра, жорий йил мобайнида Палата тизимига жами хафта давомида (09-13.11.2020) 49 та мурожаат келиб тушган
Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган ушбу мурожаатлар қуйидаги масалаларда келиб тушган.
Булар:
- юридик кўмак–35;
- маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш – 5;
- тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалалар – 1;
- бўш турган бино-иншоотларни “ноль” қийматда олиш, аукцион савдоларида иштирок этиш, ер ажратилиши соҳасида –4
- миннатдорчилик хати – 1 та;
- бошқа масалалар – 3 та;
Палата Ижро этувчи қўмитасига келиб тушган жами мурожатларнинг ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда.
Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонасидан 5 та мурожаат, Палата www.chamber.uz сайти орқали 3та, Call center орқали 1 та мурожаат келиб тушган.
Таъкидлаш лозимки, Палатанинг ҳудудий бошқармаларида тадбиркорларни бевосита қабул қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда ва тизимли равишда тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
16.11.2020
10:46