Нукусда муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари ва ёшлар ўртасида учрашуви бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари Агентлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасида ҳамкорлик бўйича қўшма чора-тадбирлар дастури имзоланган бўлиб, унга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Навоий вилоятида 2 тадан туман (шаҳар)лар белгилаб олинган эди. Танлаб олинган туманларда наъмунавий тарзда ёшлар билан ишлаш, уларнинг қизиқишларини рўёбга чиқариш мақсадида ўз меҳнати, иродаси билан катта ютуқларга эришган тадбиркорлар ҳамда ҳунармандлар билан учрашувлар ташкил этиш белгиланган эди.
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Савдо-саноат палатаси биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлақонли ва сифатли амалга ошириш мақсадида муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари ва ёшлар ўртасида учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси бошлиғи Д.Жолдасов, шунингдек Нукус шаҳрида муваффақиятга эришган тадбиркор-“Евро строй” МЧЖ раҳбари Шымбергенов Азат Адилбаевич, “Зияда Нур” ННТ уқўв маркази директори Утеназарова Зияда ҳамда ҳунарманчилик йўналиши бўйича кўплаб кўрик танловлар ғолибаси моҳир каштачи Ембергенова Гулнара Сабырбаевна ҳамда тадбиркорлик фаолиятига қизиқиш билдирган 50 нафар ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда ёшлар ва хотин-қизларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш, уларни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка фаол жалб қилиш, муносиб иш топишига кўмаклашиш борасида иштирокчи ёшларга кучли мотивация бериш бўйича тажрибали тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан ёшларга ўз тажрибалари бўйича мастер класслар ўтаб беришди.
Юқори натижаларга эришган тадбиркорлик субъектларининг ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг “Муваффақиятга эришиш сирлари” лойиҳаси доирасида ёшлар билан учрашувлари графигига асосан ёшлар ва хотин-қизларга кучли мотивация бериш тизими йўлга қўйилди.
Нукус шаҳрида учрашув ўрнатилган тартибда режа график асосида амалга оширилди ва режалаштирилган кейинги тадбир вилоятнинг Беруний туманида ўтказилиши белгиланган.
19.11.2020
12:22