Италия-ўзбeкистон Бизнес-Форуми ташкил этилмоқда.
Форум “The European House – Ambrosetti” гуруҳи томонидан Италиянинг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги, Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Италиянинг Тошкентдаги элчихонаси ва Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси кўмагида, Италия савдо агентлиги (ICE), “Италия-Ўзбекистон” Савдо-саноат палатаси ҳамда Италия саноатчилар Конфедерациясининг (Confindustria) Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Бизнес-форум дастури Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Италиянинг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луиджи Ди Майо иштирокида очилиш маросими, ялпи мажлис, тармоқлар бўйича маърузалар ва семинарлар ҳамда ишбилармон доиралар ўртасида нетворкинг учрашувларни назарда тутади.
Форум Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Манлио Ди Стефано раислигида бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар томонидан ушбу тадбирга бағишланган маҳсус веб-саҳифа яратилган www.iubf20.ambrosetti.eu.
Веб-саҳифада Форум ҳақида батафсил маълумотлар, Ўзбекистон ва Италия иқтисодиётининг тақдимоти, икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари, ушбу тадбирда иштирок этишнинг ташкилий ва амалий жиҳатлари акс эттирилган.
Хусусан, унда дастур ва тадбир тўғрисида махсус брошюра (юклаб олиниши мумкин), шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтиш формаси мавжуд.
Шунингдек, Форум иштирокчилари учун инновацион рақамли платформа яратилган бўлиб (тадбиридан 2 ҳафта олдин фаоллаштирилади), у шахсий профил яратиш, форум учрашувларини кузатиб бориш ва уларда қатнашиш, маълумотлар ва ҳужжатлар билан алмашиш ҳамда бошқа делегатлар билан ўзаро алоқада бўлишга имконият беради.
20.11.2020
09:16