Тадбиркорнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармасига унинг аъзоси “Qushbegi Plaza” АЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
Палата аъзосининг мурожаати ўрганиб чиқилганда Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорнинг банк ҳисоб рақамига асоссиз равишда 367 076 238 сўм миқдорида бож тўловларини ундириш ҳақидаги инкассо топшириқномаси қўйилганлиги аниқланган.
Тадбиркорнинг банк ҳисоб рақамига қўйилган бож тўловларини ундириш ҳақидаги инкассо топшириқномасини бекор қилиш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан “Qushbegi Plaza” АЖ манфаатида Давлат божхона қўмитасининг Навоий вилоят бошқармасига нисбатан Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан ССПнинг даъво аризаси қаноатлантирилган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.
20.11.2020
13:18