Маҳаллий тадбиркорлик субъектларини Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳасини муҳокамасида иштирок этишга таклиф қиламиз!
Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси вазирлик, идора, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан қизғин муҳокама этилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси маҳаллий тадбиркорлик субъектларини жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 15:00 да “Ўзстандарт” агентлиги катта мажлислар залида (2-қават) (шунингдек, онлайн тарзда “Zoom” дастурида) бўладиган мазкур Қонун лойиҳасини муҳокамасида фаол иштирок этишга таклиф этади ва мазкур Қонун лойиҳасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин бўлади.
Муҳокамада онлайн иштирок этмоқчи бўлган тадбиркорлик субъектлари “Zoom” дастури бўйича ҳаволани олиш учун Палатанинг масъул ходими Й.Хусанбоевга (+99878-150-60-06 (1849, +99897-771-62-91) мурожаат қилишлари мумкин.
20.11.2020
18:11