Савдо-саноат палатаси бошқармаси томонидан ҳафта давомида амалга оширилган ишлар.
Савдо-саноат палатаси “Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси” томонидан жорий йил ноябрь ойининг 16 - 20 кунлари амалга оширилган ишлар тўғрисида.
“Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш соҳасида ҳамда давлат органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик соҳасида Палатанинг функцияларидан фойдаланган ҳолда ўтган ҳафта давомида тадбиркорлик субъектларига жами 4 680 та бизнес хизматлари кўрсатилди.
Хусусан 4 586 та (97,9%) бепул хизматлар, 94 та (2,1%) пуллик хизматлар кўрсатилиб, улар доимий равишда “ХИЗМАТЛАР ПОРТАЛИ”га электрон тарзда киритилиб борилмоқда.
Пуллик асосида энг кўп кўрсатилган хизматларга: Бизнес юритишда (бухгалтерия, банк хизматларидан фойдаланишда кўмаклашиш) ҳамда Таъсис ҳужжатлари, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича лойиҳа ҳужжатлар тайёрлаб бериш Бизнес-режалар лойиҳаларини тайёрлаш хизматлари ташкил этади.
Бепул асосида энг кўп кўрсатилган хизматларга: Бизнес юритиш ҳисоботлари бўйича маслаҳат ва маълумот бериш ҳамда Ер майдонлари ва бино-иншоотлар, жумладан бўш турган объектлардан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва маълумот бериш хизматларини ташкил этади.
“Қурилишга лицензия ва рухсат бериш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш” йўналишида, жорий йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ташкил этилган ZOOM платформаси орқали ўтказилган видеоконференцияда Савдо-саноат палатанинг масъул ходимлари ва соҳага доир фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.
Видеоконференцияда ижтимоий-иқтисодий Акселератор доирасида қурилиш соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар дастури таҳлил қилиниб, мазкур йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фикрлари ва таклифлари ўрганилди. Шу билан биргаликда, ушбу йўналишда “Араблар тажрибаси”ни ўрганиш ҳамда тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазаларини чуқур ўрганиш борасидаги таклифлар келтириб ўтилди.
Шунингдек, бизнесни бошлаш ва ривожлантириш истагида бўлган тадбиркорларга «CALL CENTER» орқали маслаҳат ва маълумотлар бериб келинмоқда.
Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектларига бизнес хизматлари кўрсатиш салмоғини ошириш борасидаги ишлар давом этмоқда.
23.11.2020
09:22