Қарши шаҳрида "Ҳунармандчилик маркази" ташкил этилди.
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида XIV асрда Темурийлар томонидан барпо этилган “Одина мажмуаси” қайта таъмирланиб, унинг негизида “Ҳунармандчилик маркази” ташкил этилди.
Ўз навбатида, мазкур мажмуада ҳунармандчиликнинг 9 та асосий, яъни кулолчилик, каштачилик, гламдўзлик, миниатюра, миллий либослар тикиш, ёғоч ўймакорлиги, соатсозлик, мусиқий асбоблар ясаш ва заргарлик йўналишларида уста ҳунармандларга 20 та устахона ҳамда улар кўмагида фаолият юритадиган 150 нафар шогирдларга шарт-шароитлар яратилди.
Марказ негизида ҳунармандчиликнинг бошқа йўналишлари каби заргарлик йўналишини ривожлантириш режалаштирилган.
27.11.2020
13:59