“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасининг тадбиркорлик муҳитига таъсири муҳокамаси ўтказилди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзстандарт” Агентлиги билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари иштирокида видеоконференция тарзида (“Zoom” дастури орқали) “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасининг тадбиркорлик муҳитига таъсири муҳокамаси ўтказилди.
Муҳокамада “Ўзстандарт” Агентлигининг тегишли бошқарма бошлиқлари ва масъул ходимлари томонидан янги таҳрирдаги қонун лойиҳасининг мазмун моҳияти ва унга киритилаётган ўзгартиришлар кенг ёритиб берилди.
27.11.2020
15:13