• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 810 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Қарори (ID-24236) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа 1-иловаси 8-банди “а” кичик бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли қарори билан тасдиқланган “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш тартиби ҳақида”ги Низом 2-банди учинчи хатбошисидаги “баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияга эга бўлган,” сўзларни аккредитациядан ўтган баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзо бўлган,” деган сўзлар билан алмаштириш белгиланган.

    Бунда, баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмасини аккредитациядан ўтказилиши лозимлиги назарда тутилган.

    Бироқ, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун
    2-моддасига кўра, “Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир”.

    Мазкур нормада, шунингдек амалдаги қонунчилик нормаларида нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатли давлат органида аккредитациядан ўтиши белгиланмаган.

    Қолаверса, аккредитациядан ўтказиш мазмун-моҳиятига кўра, рухсат бериш тартиб-таомилини назарда тутади.

    Яъни бу орқали, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
    24 августдаги ПФ-6044-сонли Фармони асосида бекор қилинган баҳолаш ва риэлторлик фаолиятларини амалга ошириш лицензиялари ўрнида янгича бир рухсат берувчи тартиб-таомилни жорий этиш белгиланган.

    Бу эса, баҳолаш ва риэлторлик соҳаларини тартибга солишнинг эскирган механизмлари ва эски тартибнинг амалиётга яна қайтишига, коррупция ва сансалорлик, ортиқча бюрократик тўсиқлар пайдо бўлишига олиб келади.

    Шу боис, лойиҳа 1-иловасининг бу ва бошқа нормаларидан баҳоловчи ташкилотлар профессионал жамоат бирлашмасини аккредитациядан ўтказилишини назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    2.Лойиҳа 1-иловаси 13-банди 2-хатбошига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари 7-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишув бўйича” сўзларини “Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишувига кўра” деган сўзлар билан алмаштириш белгиланган.

    Бунда, Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномалар Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишувига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилиши назарда тутилган.

    Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
    24 августдаги ПФ-6044-сонли Фармони 2-иловаси 31–33 бандларигаасосан, Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома, Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома ҳамда Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга рухсатномани келишиш каби рухсат бериш тартиб-таомиллари Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома шаклида бирлаштириш йўли билан бекор қилинган. Бундай рухсатномани берувчи ваколатли орган қилиб эса,  Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари белгиланган.

    Ушбулардан кўриниб турибдики, бугунги кунда Халқаро ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлган оммавий тадбирларни ўтказишга алоҳида рухсатномалар мавжуд эмас, шунингдек уларни беришда Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш ҳам юқоридаги Фармон талабларига зиддир.

    Шу боис, Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларида юқоридаги каби нормаларни эмас, балки Оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатномани Ички ишлар вазирлиги ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан қандай тартибда берилишини (икки ваколатли орган ўртасида ўзаро келишган ҳолдами) аниқ белгилаш лозим.

    3.Лойиҳа 1-иловаси 20-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг
    2017 йил 12 майдаги 284-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
    24 августдаги ПФ-6044-сонли Фармони 3-иловаси 10-банди талабларидан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш белгиланган.

    Бироқ, лойиҳа 1-иловасида юқоридаги Қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган “Фармацевтика фаолиятини (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш бундан мустасно) лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомга ПФ-6044-сонли Фармон 1-иловаси 14-бандидан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш эътибордан четда қолдирилган.

    Қонунчилик ҳужжатларининг амалда аниқ қўлланилишини таъминлаш мақсадида лойиҳа 1-иловасида юқоридаги масалаларни ҳам назарда тутиш тавсия этилади.

    4.Лойиҳа 1-иловаси 38-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг
    2019 йил 15 майдаги 404-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белгиланган.

    Бунда, риэлторлик ва баҳоловчи ташкилотларнинг профессионал жамоат бирлашмаларини аккредитациядан ўтказилиши назарда тутилган.

    Мазкур Хулоса 1-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳа 1-иловасидан баҳоловчи ва риэлторлик ташкилотлари профессионал жамоат бирлашмасини аккредитациядан ўтказилишини назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    5.Қайд этиш лозимки, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сонли Фармонига асосан ишлаб чиқилган. Бироқ, лойиҳада Фармонда келтирилган кўплаб асосий масалалар умуман эътибордан четда қолдирилган.

    Хусусан, мазкур Фармон 10-бандига кўра:

    • 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

    Яъни, бунда

    • 2021 йил 1 январдан бошлаб ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади.
    • барча турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ҳамда хабарнома қабул қилинганлиги ва реестрга киритилганлик ҳақида хат уларнинг ҳаққонийлигини онлайн текшириш имконини берадиган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилади ва уларни махсус бланкаларда бериш тартиби бекор қилинади.

    Бунда, лицензия электрон шаклда берилиб, уни исталган вақтда қоғозга чиқариш мумкинлиги боис, лицензия ва рухсат берувчи ҳужжатлар дубликатини беришни назарда тутувчи нормаларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларидан чиқариб ташлаш лозим.

    Шунингдек, юқоридаги

    Шу сабабли, лойиҳада лицензия шартномасини тузишни назарда тутувчи нормаларни амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан чиқариб ташланишини назарда тутиш лозим.

    6.Юқоридагилардан кўриниб турганидек, лойиҳани ишлаб чиқишда ПФ-6044-сонли Фармоннинг барча талаблари ҳам бирдек эътиборга олинмаган, яъни баъзи ҳуқуқий нормаларгина танлаб қўлланилган.

    Бу эса, ҳуқуқни қўллаш амалиётида коллизияларни келтириб чиқариши мумкин.

    Шунингдек, лойиҳани мазкур таҳрирда қабул қилиниши амалдаги қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан лицензия ва рухсатномаларни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга мазмунан зид бўлиб қолишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, мазкур лойиҳани қайта кўриб чиқиш тавсия этилади.

    ССП Ахборот-хизмати 

     

    30.11.2020

    12:38

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06