Қоп маҳсулотини Афғонистонга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамиздан саноат маҳсулотларини хорижий бозорларга экспортини кенгайтириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг тижорат таклифларини хорижий ҳамкорларга етказиб беришни режалаштирмоқда.
Бугунги кунда Афғонистонда саноат маҳсулотларига айниқса, полипропилен қоп маҳсулотига талаб юқори бўлмоқда.
Полиэтилен қопга бўлган техник талаблар:
- ранги – оқ;
- ўлчами: узунлиги – 105 см, кенглиги – 60 см;
- ҳажми – 75 кг.
Шу муносабат билан полипропилен қоп маҳсулотини Афғонистонга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз тижорат таклифларини иловага мувофиқ шакл асосида 2020 йил 5 декабрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси s.azamov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси маъсул ходими Усмонов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
02.12.2020
11:51