Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамиздан Туркманистон бозорига маҳаллий маҳсулотлар экспортини янада кенгайтириш мақсадида товуқ (тухум олиш ва бройлер зотини етиштириш мақсадида), соя, маккажўхори ва парранда тухуми каби маҳсулотлар бўйича маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг тижорат таклифларини Туркман томонига етказиб беришни режалаштирмоқда.
Шу муносабат билан товуқ, соя, маккажўхори ва парранда тухуми маҳсулотларини Туркманистонга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз тижорат таклифларини (рус ёки инглиз тилида) 2020 йил 10 декабрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси s.azamov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси маъсул ходими Усмонов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
02.12.2020
14:21