Маҳаллий тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тожикистондан олинган сўровга мувофиқ хўжалик совуни ишлаб чиқариш учун хом ашё кукуни етказиб бериш бўйича маҳаллий тадбиркорларнинг тижорат таклифларини йиғмоқда.
Хўжалик совуни (72% ва 65%) ишлаб чиқариш учун хом ашё кукунини етказиб бериш имкониятига эга тадбиркорларнинг тижорат таклифларини (рус тилида) 2020 йил 10 декабрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси s.azamov@chamber.uz электрон манзилига юборишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг маъсул ходими Усмонов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
07.12.2020
09:07