Ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш бўйича танлов ўтқазилмоқда.
"Тошкент шаҳар кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси" давлат муассасаси, Барча тадбиркорларни Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш бўйича ўтқазиладиган танловга таклиф этади.
Кичик саноат зона ҳудудида муҳандислик-техник коммуникациялари мавжуд.
Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- Инвестиция буюртманомаси
- таклиф этилаётган инвестиция лойиҳасининг бизнес-режаси
- инвесторнинг охирги уч йил (мавжуд бўлганда) давомидаги молиявий -жўжалик фаолияти тўғрисида маълумот .
- талабгорнинг кўрсатилган соҳада иш тажрибаси тўғрисида маълумот.
Инвестиция буюртманомалари солинrан конвертларни топшириш манзили: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасu, 6-уй
Танловда қатнашиш учун таклифларни қабул қилиш муддати: 2020-йил 18-декабрь соат 18:00 гача.
Танлов ўтқазиш санаси, вақти ва жойи: 2020 йил 25-декабрь,соат 10:00 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчасu, 6-уй
Маълумот учун телефонлар: 71 253-94-26
Тошкент шаҳар кичик саноат зоналари ҳудудидаги танлов асосида ижарага бериладиган майдонлар рўйҳатини бу ердан юклаб олишингиз мумкин.
14.12.2020
10:03