Маҳаллий тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамиздан Тожикистон Республикаси бозорига маҳаллий маҳсулотлар экспортини янада кенгайтириш мақсадида хўжалик совуни ишлаб чиқариш учун хом ашё кукуни етказиб берувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг тижорат таклифларини Тожикистон томонига етказиб беришни режалаштирмоқда.
Шу муносабат билан хўжалик совуни (72% ва 65%) ишлаб чиқариш учун хом ашё кукуни Тожикистонга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари тижорат таклифларини (рус тилида) 2020 йил 21 декабрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси sh.usmanov@chamber.uz элиектрон манзилига тақдим этшларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг маъсул ходими Усмонов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
16.12.2020
09:11