ССП Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси мутассадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил қилди.
Мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этишни таъминлаш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорликни амалга оширишда божхона соҳасида яратиб берилаётган кенг имкониятларни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркор ва фуқароларга етказиш, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш мақсадида 2020 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси, мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр учрашув ўтказилди.
Ўтказилган учрашув давомида 15та мурожаат жойнинг ўзида қаноатлантирилди ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш учун билдирилган 3 та таклифлар кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси хамда Давлат божхона қўмитасига киритилди.
Шу билан бирга бюрократизим, сансалорлик ва хатбозликларга йўл қўймаслик ҳамда тизимни самарали фаолияти учун хорижий тажрибани жалб этиш, ходимлар ўртасида коррупция холатларини олдини олиш ва бартарф этиш бўйича тайёрланган аноним сўровнома тадбир иштирокчиларга тарқатилиб, натижалари умумлаштирилиб олинди.
16.12.2020
10:25