Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармон доира вакиллари ўртасида учрушув бўлиб ўтди
2020 йил 21 декабрь куни Савдо-саноат палатасида видеоконференцалоқа форматида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармон доира вакиллари ўртасида учрушув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Муҳтор элчиси М.Прабхат, Ўзбекистон-Хиндистон тадбиркорликни ривожлантириш марказининг кординатори доктор Санджив Чатурведи, Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Кучкаров, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар ва уларнинг ҳудудий бошқармалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда давлатлараро мустаҳкам ҳамкорликни ҳусусан қишлоқ хўжалигида кооперацияларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон-Хиндистон тадбиркорликни ривожлантириш марказининг кординатори доктор Санджив Чатурведи томонидан Ҳиндистоннинг йирик кооперацион корҳонаси ҳисобланувчи "Amul" сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти тўғрисида маълумот берилди.
Шу билан бирга Андижон вилоятида фермерлик ҳусусан сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхона вакили томониданвилоятда мазкур соҳани ташкил қилиш ва ривожлантиришга доир бир қатор таклифлар мухокама этилди. Кооперацион корҳона тажрибасини Андижон вилоятида қўллаш ва Ҳиндистонлик тадбиркорлар билан фермер хўжалиги соҳасида мустаҳкам алоқа ўрнатиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув сўнгида, томонлар ўзаро хамкорликни давом эттириш борасида келишиб олишди.
21.12.2020
19:18