Россия компанияси билан учрашув бўлиб ўтди
2020 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов ва Россиянинг “Энергомашкомплект-Экспорт” компанияси экспорт раҳбари Р.Беренков ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
“Энергомашкомплект-Экспорт” компанияси нефть-газ қазиш чиқариш ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича Россияда етакчи корхоналардан ҳисобланади.
Учрашув давомида Р.Беренков билан икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, нефть-газ соҳасида ускуналар етказиб беришда ҳамкорлик масалалари, 2021 йилда Россиянинг Саратов шаҳридан ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ва ташриф давомида Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан учрашувларни такшил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида Р.Беренков бу борада Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.
21.12.2020
19:36