Хива шаҳрида комплекс ўрганишлар ўтказилди
Давлат Раҳбарининг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқ асосида Савдо-саноат палатаси раиси раҳбарлигида тузилган “Ишчи гуруҳ” томонидан Хива шаҳрида комплекс ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишларни маҳаллабай, бир хил ва комплекс ташкил этиш учун “услубий қўлланма”, мавжуд тадбиркорлик субъектлари ва бизнес билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолини инвентаризациядан ўтказиш бўйича “саволнома”, масъулларни бириктириш ва назорат қилиш схемаси ишлаб чиқилди.
Шу асосда, мавжуд 21 та маҳалланинг ҳар бирига 3 нафардан (жами 63 та) туман даражасидаги иқтисодий комплекс ташкилотлар ходимлари ҳамда маҳалла депутатлари ва Республика ишчи гуруҳи аъзолари (Савдо-саноат палатаси, Туризм қўмитаси, Микрокредитбанк) бириктирилди.
Ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда ижтимоий соҳанинг амалдаги ҳолати, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, маҳаллаларнинг инфратузилма билан таъминланиш даражаси, хавфсиз маҳалла тамойили асосида кўрсаткичлар таҳлили, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳолати ва маҳалланинг ихтисослашуви ҳамда ривожлантириш драйверлари бўйича тармоқлар ва секторлар кесимида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ўрганишларда якуни юзасидан Хива шаҳрини “2021-2023 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш” бўйича “дастур” лойиҳаси тайёрланди.
22.12.2020
11:40