Ўзбекистон-Бошқирдистон давлатлари ишбилармонлари ўртасида учрашув ташкил этилди
2020 йил 22 декабр куни Савдо-саноат палатсида Ўзбекистон ҳамда Бошқирдистон давлатлари ишбилармон доира вакиллари ўртасида видеоконференқцалоқа форматида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувдан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва икки мамлакат ўртасида экспорт импорт ҳажмини янада ошириш ҳисобланади.
Тадбирда Ўзбекистон томонидан Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов, АО «Узкимёсаноат», АO «Узбекнефтегаз» АК «Узбектелеком» ҳамда 10 дан ортиқ корҳона вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, Бошқирдистон томонидан "Бошқирдистон Республикаси Савдо-саноат палатаси" иттифоқи вице-президенти В.Утяшев , ООО «НИПИ «ПЕГАЗ» АО НПФ "Геофизика" ООО «НПФ «Пакер» ва бир қатор соҳаларга йўналтирилган корҳона вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ф.Усманов сўзга чиқиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик жадал ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётгани, Россия Федерацияси ташқи савдо операцияларида етакчи ўринни эгаллаши ва ўзбек маҳсулотлари Россия бозорига экспорт қилинаётганини таъкидлаб ўтди.
Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон Республикаси ва Бошқирдистон Республикаси ўртасида саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш борасида фойдаланиш зарур бўлган салоҳиятлар кўплигига алоҳида урғу берилди.
Таъкидлаш жоизки Ўзбекистон ҳудудида Россиянинг 2025 та корхонаси фаолият юритади,шундан 1207 қўшма корхона бўлса, 100 фоиз хорижий капитал иштирокидаги 818 та корхона ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
Шу билан бирга тадбир давомида тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, ҳамкорлик қилиш учун самарали платформа яратилди.
22.12.2020
16:12