Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг гранулланган қуруқ музга талаби ўрганилмоқда
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамизда гранулланган қуруқ муз ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг ушбу маҳсулотга йиллий талаблари ўрганилмоқда.
Гранулланган қуруқ муз қуйидаги соҳаларда кенг қўлланилади:
- Музлатишда ва совутишда;
- Ускуналарни (пресс формалар) маҳсулот қолдиқлардан тозалашда;
- Сунъий туман ҳосил қилишда;
- Газланган ичимликлар тайёрлашда;
- Кафель плиткаларини кўчиришда;
- Туманли совун пуфакчаларини ҳосил қилишда;
- Кемирувчи зараркундаларга қарши курашга.
Шу муносабат билан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари гранулланган қуруқ музга бўлган талаблари бўйича маълумотларни 2020 йил 30 декабрга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон манзилига юборишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Экспортга кўмаклашиш бошқармаси маъсул ходими Аъзамов Сардорга +998 (78) -150-60-06 (ички 1851) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
24.12.2020
10:37