Ҳудудий тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи О.Муродов билан суҳбат
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришда, шу билан бирга аҳолини тадбиркорликка жалб этишда яратилаётган имкониятлар тўғрисида нима дейиш мумкин?
Ҳаммамизга маълум сўнгги йилларда бизнес вакилларига бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва соҳа учун янги шароитлар яратишда барча имкониятлар ишга солинмоқда. Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва уларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа дастурлар доирасида жами 13 триллион сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар ажратилди. Натижада 600 мингдан ортиқ оилаларни турмуш тарзини яхшилаш ва иш билан бандлигини таъминлашга эришилди.
Энг муҳими, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида солиқ имтиёзлари берилиб, солиқдан тўлиқ ёки қисман озод бўлишга асосланган янги механизмлар қўлланила бошланди. Янги солиқ сиёсати доирасида иш ҳақига солиқ 1,5 баробарга камайтирилди. Натижада расмий секторда ишлаётганлар сони ўтган йилнинг ўзида 500 мингга кўпайган.
Ўтган йилнинг ўзида 94,8 мингта ёки 2018 йилга нисбатан 2 баробар кўп янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган.
Мисол учун: Пандемия бўлишига қарамасдан жорий йилнинг ўтган даврида Навоий вилоятида янги тадбиркорлик субъектларини 2 баробарга ошириш режаси 105 % га бажарилган.
Пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида берилган имтиёзлар тўғрисида фикрингиз?
Президентимизнинг пандемия даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 20 га яқин Фармон ва Қарорлари қабул қилинди.
Мазкур Фармон ва Қарорлар билан 2020 йил якунига қадар кичик бизнес субъектларига айрим солиқлар турларини фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкони берилди. Буларга шу йилнинг 1 июндан
1 сентябрига қадар – ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод қилинди ҳамда ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача пасайтирилди.
Жумладан:
.
Юқорида кўрсатиб ўтилган имтиёз ва енгилликлар натижасида тадбиркорлар ҳисобида қолган маблағлар улар фаолиятини барқарорлигини сақлаб қолишга, иқтисодий қийинчиликларни енгишга ҳамда ходимлар иш ҳақларини ўз вақтида беришга имкон яратади.
Яна бир муҳим жиҳат, ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари йил бошида халққа мурожаат қилиб, тадбиркорликни ривожлантиришда ҳудудда амалга оширилиши керак бўлган аниқ режаларини белгилаб олган. Шу боис, белгиланган режаларни амалга ошириш мақсадида бу йилги мураккаб пандемия синовларига қарамасдан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун етарли ресурслардан фойдаланилиб, зарур шароитлар яратилмоқда.
Савдо-саноат палатаси ҳудудий тузилмалари томонидан пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қандай ишлар амалга оширилди?
Давлат раҳбарининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5087-сон фармони асосида Савдо-саноат палатаси тубдан қайта ислоҳ қилинди.
Бугунги кунда, Савдо-саноат палатаси зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳамда барча туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази бўлинмалари фаолият юритмоқда.
Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, пандемия натижасида фаолиятида зарар кўраётган тадбиркорлар манфаатларини 24/7 режимида қабул қилиш ва тегишли амалий ёрдам бериш учун Бош вазир қабулхоналари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ходимлари таркибидан иборат 14 ҳудудий ва маркизий штаблар фаолияти йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси туман ва шаҳар ҳокимликлари, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази билан биргаликда карантин талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда айрим йўналишдаги тадбиркорларни фаолият юритишига шарт-шароит яратиб берилди. Бандан ташқари, туман ва шаҳарларда тегишли ҳамкор ташкилотлар билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашган тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.
Тадбиркорлар лойиҳаларини амалга ошириш орқали туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида Савдо-саноат палатасининг қўшаётган ҳиссаси?
Савдо-саноат палатаси ҳудудий тузилмалари орқали ҳамкор ташкилотлар билан туман ва шаҳарлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишда ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда. Биргина мисол, Савдо-саноат палатаси 2020 йилнинг иккинчи ярмида Оҳангарон, Бекобод, Элликқалъа, Нишон туманлари ва Хива шаҳрининг келгуси 2-3 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий комлекс ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқилишида бевосита иштирок этди. Хусусан, Оҳангарон туманидаги 29 та маҳалла, Бекобод туманидаги 48 та, Элликқалъадаги 36 та, Нишондаги 36 та ва Хива шаҳридаги 21 та маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалардаги мавжуд ресурс (драйвер)лар ҳисобига тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш, шу орқали иш ўринларини яратиш бўйича манзилли дастур лойиҳалари ишлаб чиқилди.
28.12.2020
09:48