• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 870 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (ID-25635) лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1.Лойиҳа 1-иловаси 5-бандига кўра, “Умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари (кейинги ўринларда - мавсумий кафелари) стационар овқатланиш корхоналарида мавсумий (ёзги) кафеларнинг жойлашуви макетига (кейинги ўринларда – макет) киритилиши тўғрисида хабарномалар асосида жойлаштирилади ва номаълум муддатга макетга киритилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, “номаълум муддатга” жумласи турлича талқин қилиниши ва амалиётда турли тушунмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

    Яъни, бунда номаълум муддат деганда, мавсумий кафеларни жолаштириш даври (1 апрелдан 1 ноябргача муддат) ёки узоқ муддатли бошқа бир давр назарда тутилганлиги аниқ эмас.

    Шу боис, мазкур нормага аниқлик киритилиши мақсадга мувофиқ.

    2.Лойиҳа 1-иловаси 13-банди 2-хатбошига кўра, умумий овқатланиш корхоналари мавсумий кафеларни ташкил қилганда 15 март кунигача мавсумий кафени ўрнатиши зарурлиги белгиланган.

    Бироқ, бу ортиқча талабдир. Чунки, тадбиркорлик субъекти 15 март кунигача мавсумий кафени ўрнатишга мажбур эмас, аксинча бу унинг ҳуқуқидир.

    Яъни, у лойиҳа 1-иловаси 12-бандида келтирилган муддат (1 апрелдан 1 ноябргача) оралиғида фаолият юритиши мумкин. Шу боис, фаолиятни мазкур муддат бошида, ўртасида ёки охирида ҳам бошлаши мумкин. Аниқ бир қатъий муддатни белгилаб, унинг ҳуқуқларини чеклаш мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу сабабли, лойиҳа 1-иловаси 13-бандидан 2-хатбошини чиқариб ташлаш зарур.

    3.Лойиҳа 1-иловаси 15-банди 1-2хатбошиларига кўра, “Мавсумий кафелар тўғридан-тўғри стационар овқатланиш корхонасига туташ ёки стационар овқатланиш корхонасидан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган бўлиши ёки умумий овқатланиш корхоналари томонидан умумий овқатланиш хизматлари кўрсатиладиган бино, иншоот, иншоотнинг ташқи юзаларида жойлашган бўлиши керак.

    Мавсумий кафенинг майдони у жойлашган стационар овқатланиш корхонаси майдонидан ошмаслиги керак”, - деб белгиланган.

    Бироқ, ушбу норма амалиётда алоҳида мавсумий кафелар очилишини чеклаши мумкин. Ваҳолангки, бундай мавсумий кафелар стационар овқатланиш корхонасидан алоҳида ҳам ташкил этилиши мумкин.

    Ҳаддан ташқари тартибга солишга қаратилган бундай талаблар тадбиркорлик фаолиятининг чекланишига, ортиқча бюрократик тўсиқларнинг яратилишига олиб келади ҳамда коррупциявий муносабатларга шароит яратади.

    Шу боис, лойиҳада алоҳида мавсумий кафеларнинг ҳам ташкил этилиши мумкинлигини назарда тутиш ҳамда ундан юқоридаги каби чекловчи нормаларни чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    4.Лойиҳа 2-бандига кўра, “2021 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

    кўчма савдо тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда – “K – SAVDO” ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади;

    кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади”, - деб белгиланган.

    Шунингдек, лойиҳанинг 5-банди 5-хатбошида тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида кўчма савдо объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR-код (матрица-штрихли код) қўйилган ҳолда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат юборилиши;

    лойиҳа 1-иловаси 38-бандида эса, “K – SAVDO” ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилиши назарда тутилган.

    Юқоридагилардан кўринадики, кўчма савдо фаолиятини амалга оширишда ўта мураккаб бўлган механизм назарда тутилган. Яъни, фаолиятни бошлаш учун жойни аукцион орқали сотиб олиш, сўнгра ушбу жойни, савдо объектини, субъектини йиғим тўлаган ҳолда реестрга киритиш ҳамда рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатни олиш.

    Бироқ, битта фаолиятни амалга ошириш учун бундай мураккаб тартибни белгилаш кўзланган мақсадларга салбий таъсир кўрсатади.

    Бу борадаги халқаро тажрибани ўрганиш шуни кўрсатдики, Россия, Нидерландия ва Белоруссия каби давлатларда кўчма савдо фаолияти ваколатли органни хабардор қилиш орқали амалга оширилади.

    Ўзбекистон Руспубликаси Президентининг ПФ–6044-сонли Фармонига кўра, хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият жумласига фаолиятни бошлаш ёки ҳаракатни амалга ошириш учун ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниши талаб этилмайдиган фаолият турлари киради ҳамда хабарнома юбориш орқали жисмоний ва юридик шахслар хабардор қилиш тартиби жорий этилган фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ эканликларини тасдиқлайди.

    Кўриниб турганидек, хабардор қилиш тартибида ваколатли органнинг қарори юридик аҳамиятга эга бўлмайди.

    Кўчма савдо фаолиятини амалга оширишда ҳам жой аукцион орқали сотиб олингандан сўнг, ваколатли органни хабардор этишнинг ўзи етарли бўлади. Яъни, бунда ваколатли органнинг қарор қабул қилиши, рухсат бериш ёки бермаслик масалалларини ҳал этиши талаб этилмайди.

    Шу боис, кўчма савдо фаолиятини амалга оширишда ваколатли органни (йиғим ундирилмасдан) хабардор қилиш тартибини назарда тутиш мақсадга мувофиқдир.

    5.Лойиҳа 1-иловаси 3-бандига кўра, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўчма савдо билан шуғулланиш ҳуқуқига “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда – “K – SAVDO” ААТ) кўчма савдо объектларини ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъектлари эга”;

    66-бандига кўра эса, “Тадбиркорлик субъектида кўчма савдони амалга ошириш учун бир нечта транспорт воситалари мавжуд бўлса, рўйхатга олиш ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида амалга оширилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, ҳар бир савдо объектининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши назарда тутилган.

    Бироқ, белгиланган савдо жойини аукцион орқали сотиб олган тадбиркорлик субъектида бир нечта савдо объекти бўлиши ва у барчасини ушбу жойда турли маҳсулотлар сотиш учун жойлаштириши мумкин.

    Ҳар бир транспорт воситасини алоҳида-алоҳида рўйхатдан ўтказилишини белгилаш эса ортиқча ва кераксиз талаб бўлиб, бюрократик тўсиқларни назарда тутади.

    Шу боис ҳамда мазкур Хулосанинг 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда, лойиҳада савдо жойини аукцион орқали сотиб олган тадбиркорлик субъекти кўчма савдо фаолиятини бошлаганлик ҳақида ваколатли органни хабардор қилиши, бунда ўзида мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳақида ҳам маълумот тақдим этишини назарда тутиш мақсадга мувофиқдир.

    6.Лойиҳа иловаси 4-банди 4-хатбошига кўра, “кўчма савдо объектлари — вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий ёки мақсадли хусусиятга эга бўлган, шунингдек иш куни тамом бўлгандан кейин объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаб этиладиган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари ва бошқалар). Объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаби савдо автоматларига татбиқ этилмайди”, - деб белгиланган.

    Бунда, кўчма савдо объектларини иш куни тамом бўлгандан кейин қисмларга ажратиш ва кўчириш талаби назарда тутилган.

    Бироқ, бу ортиқча талаб бўлиб, тадбиркорлик субъектларига қўшимча қийинчиликлар келтириб чиқаради. Бундан ташқари, уларга ҳар куни объектни қисмларга ажратиш ва кўчириш талаби юкланади, бу талаб бажарилмаганда эса, тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.

    Тадбиркор ўзига тегишли ва фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган жойда, яъни аукцион орқали сотиб олинган жойда нафақат фаолиятни амалга ошириш, балки объектни у жойда қолдириш ҳуқуқига эга.

    Шу боис, юқоридаги нормадаги “талаб этиладиган” сўзларини “мумкин бўлган” сўзларига ўзгартириш, шунингдек, лойиҳа 1-иловаси 34-бандидан 2-хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    7.Лойиҳа 1-иловаси 25-банди 3-хатбошига кўра, кўчма савдоси тақиқланган товарлар сифатида “совутиш ускуналарисиз тез бузиладиган товарлар” белгиланган.

    Бироқ, кўчма савдони амалга оширишда ҳам совутиш ускуналаридан фойдаланиш ва бундай товарларни сотиш мумкин, яъни бу ерда маъносиз чеклов қўйилмоқда.

    Шу боис, юқоридаги хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    8.Лойиҳа 1-иловаси 26-банди 6-хатбошига кўра, “ахлат қутилари ва ахлат йиғиш пунктларига 20 метр масофа орасида” кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмаслиги бегиланган.

    Бироқ, ахлат қутилари исталган жойда, шунингдек савдо объектининг ёнида ҳам жойлаштирилиши мумкин ва шу сабаб ахлат қутиларига 20 метр масофа орасида савдо объектини жойлаштиришга рухсат этилмаслигини белгилаш мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу боис, юқоридаги нормадан “ахлат қутилари ва” жумласини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    9.Лойиҳа 1-иловаси 28-бандига кўра, “Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга бериш тақиқланади”, - деб белгиланган.

    Лойиҳа 1-иловаси 46–бандида эса, “К-SAVDO”ATT электрон аукцион орқали кўчма савдо жойларини сотиш хамда аукцион натижаларига кўра кўчма савдо объектини жойлаштириш ҳуқуқи берилиши назарда тутилган.

    Бундан кўринадики, тадбиркорлик субъекти аукцион натижаларига кўра кўчма савдо объектини жойлаштириш ҳуқуқини сотиб олади ва бу ҳуқуқ унинг мулкига айланади.

    Юқоридаги норма эса, амалдаги қонунчиликда белгиланган мулк ҳуқуқини, шунингдек ундан фойдаланишни чеклайди ва бу юридик нуқтаъи назардан нотўғридир.

    Шу боис, лойиҳада кўчма савдо жойини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга бериш мумкинлигини, бундай ҳолларда эса, ваколатли органга хабардор қилиниши лозимлигини назарда тутиш таклиф этилади.

    10. Лойиҳа 1-иловаси 29-бандига кўра, “Кўчма савдо амалга ошириладиган транспорт воситаси “Евро-4”дан паст экологик тоифада бўлмаган талабларга жавоб бериши, белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтиши, шунингдек техник жиҳатдан соз ва тегишли санитария ҳолатида сақланиши керак”.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги
    ПФ-5863-сонли Фармони 10-бандига кўра:

    2020 йил 1 январдан бошлаб “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ишга тушириш;

    2022 йил 1 январдан бошлаб “Евро-3”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини, 2023 йил 1 январдан бошлаб эса “Евро-4”дан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисини “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш;

    2022 йил 1 январдан бошлаб заҳарлилик даражаси “Евро-4” экологик тоифа талабларига мос келмайдиган газ, бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган “М” ва “N” тоифаларидаги ғилдиракли транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни сотиш мақсадида “вақтинча олиб кириш” ва “эркин муомала (импорт) учун чиқариш” божхона режимига жойлаштириш ман этилган.

    Кўриниб турганидек, мазкур Фармон талаблари унда келтирилган муддатларга қадар олиб кириладиган ёки ишлаб чиқариладиган транспорт воситаларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

    Шу билан бирга, юқоридаги талаблар кўчма савдо объекти бўлган транспот воситаларига ҳам тадбиқ этилиши назарда тутилмаган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қўшимча бюрократик тўсиқларга йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳа 1-иловасидан 29-бандни чиқариб ташлаш лозим.

    11.Лойиҳа 1-иловаси 37-банди 2-хатбошига кўра, “Кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади”, - деб белгиланган.

    Бироқ, лойиҳада ерни аукцион орқали сотиб олганда жойга нисбатан ғолибнинг ҳуқуқий мақоми, яъни сотиб олинган ерга нисбатан эгалик қилиш, фойдаланиш, ижарага бериш ҳуқуқи вужудга келиш масаласи аниқ белгиланмаган. Шунингдек, ғолиб билан тузиладиган шартнома ёки ҳуқуқни белгиловчи бирор ҳужжат тақдим этилиши, қачондан бошлаб бу ҳуқуқ вужудга келиши назарда тутилмаган.

    Бу эса, ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли ноаниқликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқариши, аукцион ғолиби бўлган тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг бузилишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳада юқоридаги масалаларни ҳам назарда тутиш мақсадга мувофиқдир.

    12.Лойиҳа 1-иловаси 38-бандини мазкур Хулосанинг 4-бандида келтирилган асосларни инобатга олган ҳолда чиқариб ташлаш лозим.

    13.Лойиҳа 1-иловаси 49-бандига кўра, “Аукцион унда иштирок этиш учун биринчи буюртма топширилган пайтдан бошланади. Аукцион ўтказиш муддати 3 календарь кунини ташкил этади”, - деб белгиланган.

    Бунда, аукционни ўтказиш биринчи буюртма тушган кундан бошлаб 3 календарь куни ичида ўтказилиши назарда тутилган ва бунда бошқа буюртмачиларнинг манфаатлари инобатга олинмаган.

    Ваҳолангки, бу жуда қисқа муддат бўлиб, аукционда иштирок этмоқчи бўлган бошқа тадбиркорлик субъектлари ундан хабардор бўлишлари учун етарли эмас.

    Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликда бу каби аукционларни ўтказишда у ўтказиладиган кундан камида 30 кун олдин бу ҳақда эълон қилиниши белгиланган.

    Шу боис, лойиҳада ҳам аукционларни ўтказишдан камида 30 кун олдин бу ҳақда эълон берилишини назарда тутиш тавсия этилади.

    14.Лойиҳа 1-иловаси 50-бандида аукционда қатнашиш учун иштирокчи қуйидаги маълумотларни ҳам тақдим этиши белгиланган:

    кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

    иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

    кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 12 ойдан ошмаслиги лозим;

    кўчма савдо субъекти, унинг ходимлари, амалга ошираётган фаолияти, шунингдек уни амалга ошириш жараёнида фойдаланадиган асбоб-ускуналари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлигининг тасдиғи.

    Бу каби маълумотларнинг аукционда иштирок этиш учун талаб қилиниши ортиқча кўринади ва бу аукционда иштирок этишни мураккаблаштиради. Яъни, бунда фаолиятни янгидан бошлаш истагидаги тадбиркорлик субъектларида аукционда қатнашиш имконияти бўлмайди.

    Шу боис, бундай маълумотларни фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабардор қилишда тақдим этилишини назарда тутиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    15. Лойиҳа 1-иловаси 56-бандига кўра, “Кўчма савдо жойининг тўлиқ қиймати белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ғолибнинг закалат миқдори қайтарилмайди”, - деб белгиланган.

    Бироқ, лойиҳада мазкур муддат аниқ белгиланмаган. Бу эса, амалиётда ушбу муддатнинг турлича белгиланишига, оқибатда эса, аукцион қийматини қисқа муддатда тўлиқ тўланмади деган важ билан ўтказилмаган деб ҳисобланишига олиб келиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳанинг ўзида аукцион қийматини тўлаш муддатини аниқ кўрсатиб ўтиш тавсия этилади.

    16. Лойиҳа 4-иловаси 2-бандига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг
    2003 йил 13 февралдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини қуйидаги таҳрирдаги 18714-банд билан тўлдириш белгиланган:

    “Савдо автоматлари орқали савдо қилиш аҳоли билан нақд пулда ва (ёки) банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси — виртуал кассаларни мажбурий қўллаш орқали амалга оширилади”.

    Бироқ, бундай талаб чакана савдонинг оддий савдо объектларига тааллуқли, яъни савдо автоматларига эмас. Чунки, ҳозирги кунда савдо автоматларига ўрнатиладиган маълумотлар алмашинуви платформаси — виртуал кассалар яратилмаган.

    Бу норманинг белгиланиши эса, савдо автоматларини амалда ишлашини йўққа чиқариши мумкин.

    Шу боис, бундай талабларни савдо автоматларига ўрнатиладиган маълумотлар алмашинуви платформаси — виртуал кассалар яратилиб, улардан фойдаланиш имконияти юзага келгандан сўнг белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

    17.Умуман олганда, лойиҳа орқали мавсумий кафеларнинг ишлаши ва кўчма савдони амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари учун мураккаб маъмурий таомилларни жорий этиш белгиланмоқда. Шу билан тадбиркорлик фаолияти ҳаддан ташқари тартибга солинмоқда.

    Бундай талабларнинг қўйилиши биринчи навбатда, бюрократик тўсиқ ва коррупция ҳолатларига шароит яратиб берадиган ҳолат сифатида баҳоланиши лозим.

    Чунки, бундай талабларга риоя этилиш даражасини ўрганиш инсон факторини юзага келтириб, ҳар қандай суиистеъмолликларга олиб келиши аниқ.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳани мазкур таҳрирда қабул қилиш масаласини қайта кўриб чиқиш лозим.

    ССП Ахборот-хизмати 

    29.12.2020

    14:11

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06