Тадбиркорлар диққатига
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида савдо алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида республикамиздан ипак маҳсулотларини Таиландга эскпорт қилиш режалаштирилмоқда.
Шу муносабат билан ипак маҳсулотларини Таиландга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлар тижорат таклифларини (инглиз тилида) 2021 йил 13 январга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг маъсул ходими Усмонов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
06.01.2021
11:30