“Ёшлар: 1+1” дастури давом этмоқда
Маълумки, Республикамиз худудларида “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка ўқитиш борасида 6 кунлик ўқув курслари ўтказилмоқда.
7 январь куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг мажлислар залида Навоий шаҳри ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш бўйича 6 кунлик ўқув-курсининг 1 куни ўтказилди.
Ўқув курсида Навоий Давлат педагогика институтининг ҳамда Навоий Давлат кончилик институтининг малакали ўқитувчилари ва фан докторлари 25 нафар ёшларга тадбиркорликка оид билимларни ўргатишмоқда.
Шу каби тадбирлар Республикамизнинг ҳар бир худудида ташкил этилиши режа қилинмоқда.
ССП Ахборот-хизмати
08.01.2021
10:18