Қашқадарёда ёшларни тадбиркорликка жалб этишга қаратилган ўқув семинарлари бошланди
Маълум қилганимиздек, “Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамойили бўйича худудлараро "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича 6 кунлик ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.
Ҳусусан, 7 январь куни Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси Шахрисабз шаҳар "KOICA" ўқув марказининг мажлислар залида 6 кунлик ўқув-курсининг 1 куни ўтказилди.
Мазкур ўқув курсларида Савдо-саноат палатасининг малакали ходимлари ҳамда палата қошида ташкил этилган “EXCLUSIVE EDUCATION AND BUSINESS” НТМ нинг малакали ўқитувчилари томонидан тингловчиларга дарслар ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, ўқув-курсларини битириб сертификат олган ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сонли қарорига асосан Микрокредит банкидан имтиёзли кредит олиш имконига эга бўладилар.
08.01.2021
11:01