Инновацион технологияларни маҳаллийлаштириш ва ҳаётга татбиқ этиш.
БМТ Тараққиёт дастури ва Савдо-саноат палатаси қўшма лойиҳаси доирасида Тошкент давлат аграр университети ва Инха университети мутахассислари билан ҳамкорликда мини агрометеорологик станцияларнинг прототиплари, шунингдек об-ҳаво маълумоти, агрометеорологик маълумотларни тақдим этиш ва экинлар касалликлари ва зараркунандалари тарқалишини башорат қилиш бўйича муваффақиятли дастурий таъминот ишлаб чиқилди. Айни пайтда 6 та намунадаги маҳаллий агрометеорологик станциялар ўрнатилиб ишга туширилди ва жорий йил охирига қадар Фарғона водийси ҳудудларида мазкур стансиялардан яна 9та ўрнатиш режалаштирилган.
Ушбу прототиплар хорижий аналогларидан қандай фарқ қилади? Бу, биринчи навбатда, уларнинг арзонлиги, уларнинг нархи чет элникига қараганда деярли 5 баравар арзонроқ. Иккинчидан, уларнинг маҳаллий серверларга уланиши обуна пайтида нарх устунлигини беради, ҳозирча мазкур хизмат бепул, чунки бу ва бошқа оператсион харажатлар ва об-ҳаво стансияларидаги бошқа ишлар хозирда ўсимликларнинг карантин давлат инспектсияси томонидан қопланмоқда.
Нархларнинг афзаллиги ушбу ихтироларнинг ягона хусусиятлари эмас. Бундан ташқари, улар ёрдамида онлайн тарзда 7 дан ортиқ метеорологик кузатувларни олиб бориш, сақланган ма’лумотларни интерактив графикалар кўринишида тақдим этиш, 7 кун ва ундан кўпроқ вақт давомида 10 дан ортиқ кўрсаткичлар билан ҳудуднинг энг аниқ прогнозини чиқариши мумкин. Шунингдек, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш мақсадида уларнинг маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда 6 ўсимлик тури бўйича 30 дан ортиқ касаллик ва зараркунандаларни моделлаштириш дастури ишлаб чиқилди, келажакда бу кўрсаткич кўпайиши эҳтимоли бор. Ва қолаверса, маҳаллий агрометеостансияларнинг энг катта афзалликлардан бири - бошқарув панели, шунингдек тақдим этилган ма’лумотлар ўзбек тилида тақдим этилади.
Айни пайтда ушбу станциялар синов ва апробация жараёнини бошдан кечирмоқда, аммо ҳозирда ўсимликлар, карантин хизмати фойдаланувчилари, фермерлари ва инспекторлари бизнинг ишланмаларимиз ҳеч қачон чет эллик ҳамкасбларидан қолишмаслигини таъкидламоқдалар.
Агрометеорологик станцияларни ўрнатиш ва қўллаш ишлари Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастури ҳамда Россия Федерацияси молиявий кўмагидаги "Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш" лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
18.01.2021
17:52