“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббусини амалга ошириш юзасидан Тошкент вилояти Оққўрғон туман ҳомиклигида туман мутассадилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов раислигида ҳамда Оққўрғон тумани хокими ўринбосари С.Хакимов ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи У.Акбаров иштирокида Оққурғон туман ҳомиклигида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббусини амалга ошириш, унинг мазмун ва моҳиятини тадбиркорлар ва ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш масаласига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги туман бўлими, Солиқ инспекцияси, “Микрокредитбанк” АТБ, ССПнинг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази масъул ҳодимлари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббусини амалга ошириш механизми бўйича тушунчалар берилилиб, мазкур ташаббусдан кўзланган асосий мақсад давлат – хусусий шерикчилик тамойилига асосланган ҳолда ёшларнинг бандлигини таъминлаш эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш, “Ёшлар: 1+1” ташаббуси доирасида ишсиз ёшларни тадбиркорлик асослари ва касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бу борадаги ишларни мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда самарали амалга ошириш энг устувор вазифалардан бир эканлиги қайд этилди.
Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир масъул ташкилотлар томонидан қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилиниб, улар олдига аниқ вазифалар қўйилди.
Бундан ташқари, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” ташаббуси доирасида ишсиз ёшларни ишга олиш ҳохишини билдирган тадбиркорлик субъектларига, жумладан “Safran grup” МЧЖ ва “Best mega partners” МЧЖларга ташриф буюриб, уларнинг фаолиятида учраётган муаммолар ўрганилди ва уларни ҳал этиш чоралари тўғрисида келишиб олинди.
ССП томонидан бу борадаги ишлари давом этмоқда.
21.01.2021
13:30