• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик соҳасига оид қонунчилик ижроси устидан ўтказган жамоатчилик назорати

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган. 

    Мазкур Низомга кўра, Палата томонидан ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан тизимли равишда белгиланган шаклларда жамоатчилик назорати ўтказилиб келинмоқда. Бу йўналишда 2020 йил мобайнида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди, хусусан:

    1.Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини шакллантириш аҳволи республиканинг 15 та туманида ўрганилиб, таҳлил қилинди. Натижаси бўйича Палата томонидан ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилди ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

    2. Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларни қўллашда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган жами 1345 та тадбиркорлик субъекти вакиллари ўртасида сўровнома ўтказилди. Сўровномада қатнашган тадбиркорлик субъектларининг аксарият қисми коронавирус пандемияси даврида давлат томонидан берилган имтиёз ва преференциялардан бирон-бир муаммосиз фойдаланганлигини билдирди.

    Таҳлил натижаларига кўра, тадбиркорлар 167 та ҳолатда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини кечиктириш, 165 та ҳолатда кредит муддатини узайтириш, 35 та ҳолатда ижара тўловини кечиктириш, 13 та ҳолатда божхона ва экспорт, 3 та ҳолатда туризм соҳасида берилган имтиёзлардан унумли фойдаланганлигини маълум қилган.

    Шу билан бирга, 94 та ҳолатда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини кечиктириш, 76 та ҳолатда кредит муддатини узайтириш, 57 та ҳолатда ижара тўловини кечиктириш, 10 та ҳолатда божхона ва экспорт, 9 та ҳолатда туризм соҳасида преференциялардан фойдаланишда муаммоларга дуч келингани билдирилган.

    Ўтказилган сўров натижалари умумлаштирилиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

    3. Тадбиркорлик субъектлари томонидан коррупцион муносабатларга тўқнаш келиш каби масалалар юзасидан республика миқёсида ўтказилган сўровда 1267 нафар тадбиркор иштирок этди. Шундан тадбиркорларнинг 8 фоизи коррупцион ҳолатига бир маротаба, 70 фоизи эса кўп маротаба тўқнаш келганлиги, қолган 22 фоизи бундай ҳолатга тўқнаш келмаганлигини маълум қилган.

    Тадбиркорларнинг 30 фоизи ер майдони олишда, 21 фоизи кредит ажратишда, 17 фоизи текширувлар жараёнида, 9 фоизи лицензия олишда, 6 фоизи давлат имтиёзи ёки грантларини олишда, 5 фоизи кўчмас мулкни сотиб олиш ёки ижарага олишда, 4 фоизи электр ёки иссиқлик тизимига уланишда ва 3 фоизи товарларни божхона кўригидан ўтказишда коррупцион ҳолатига дуч келганлигини билдирган.

    Респондентларнинг 51 фоизи ўзи дуч келган коррупция ҳолати тўғрисида ҳеч қайси органга мурожаат қилмаган, 11 фоизи мурожаат қилишдан қўрқади, 19 фоиз тадбиркорлар коррупцион ҳолатига дуч келмаганини билдирган.

    Бундан ташқари тадбиркорларга қайси давлат органи мансабдор шахслари коррупцион муносабатга киришишга мажбур қилгани тўғрисидаги саволга 17 фоиз тадбиркорлар ҳокимлик, 17 фоизи солиқ идоралари, 13 фоизи кадастр хизмати, 8 фоизи санитария-эпидемиология назорати хизмати ва 7 фоизи банклар деб жавоб қайтарган.

    Сўров натижалари Палатанинг сайти ҳамда “KUN.uz”, “Human.uz”, “АДВОКАТ-24”, “Файзбоғ (Темур Малик)” ижтимоий тармоқлар орқали тадбиркорларга етказилди, якунлари таҳлил қилиниб, умумлаштирилган маълумот Бош прокуратура ва Коррупцияга қарши курашиш Агентлигига юборилди.

    4. Палата томонидан олиб борилаётган жамоатчилик назоратининг яна бир шакли – бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун ваколатли орган сифатида жамоатчилик экспертизасини ўтказишдир. Ушбу йўналишда, хусусан бир қатор ишлар амалга оширилди:

    Йил давомида жами 890 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди. Шундан 578 та лойиҳа юзасидан тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилувчи ёки чекловчи норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларни қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги тавсиялар баён этилган ҳулосалар берилди.

    Шу билан бирга, Палата ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик экспертлар Кенгаши йиғилишларида тадбиркорлар иштирокида 8 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан тузилган ўзаро ҳамкорлик Меморандумига асосан яқиндан ҳамкорлик ўрнатилган.

    Хусусан, қонун лойиҳалари бўйича жамоатчилик экспертизаси хулосалари тизимли равишда Қонунчилик Палатасига қонунлар муҳокамаси вақтида фойдаланиш учун юборилмоқда. 

    5. Вазирлар Маҳкамасининг “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-бандига асосан назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан 7 та давлат органида ўтказилган аттестацияларда жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида Палата вакиллари иштирок этди.

    Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги, Энергетика вазирлиги Электр энергетикада назорат инспекцияси, “Ўзтемирйўлназорат” инспекцияси, “Ўздавкарантин” инспекцияси, Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекциясиларнинг 533 нафар ҳодими иштирок этган, шундан 175 нафар ходимга махсус гувоҳнома бериш рад қилинди.

    Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорликка оид қонунчилик талаблари ижро этилишига кенг жамоатчилик диққат-эътиборини қаратиш ва самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаб бориш тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кафолатлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва ушбу билан мамлакатимизда коррупциясиз бизнес муҳитини яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

    ССП Ахборот-хизмати 

    26.01.2021

    16:30

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06