Cтевия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирувчи корхоналарнинг ишбилармонлик кўникмаларини ошириш борасида видеомулоқот ташкил этилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Доривор ва зиравор ўсимлик етиштирувчиларни қўллаб-қуватлаш бўлими ва Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорлигини ривожлантириш маркази маслаҳатчиси Dr.Sanjeev Chaturvedi ҳамда Ҳиндистон стевия етиштирувчи, қайта ишловчилар ва соҳа мутахассислар ҳамкорлигидаги “Stevia Knowledge Group” уюшмаси бош маслаҳатчиси Sourabh Agarwal билан онлайн видео мулоқот ташкил қилинди.
Мулоқот давомида стевия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг ишбилармонлик кўникмаларини ошириш борасида ҳамда Ҳиндистон давлати соҳага оид корхоналарнинг Ўзбекистонга инвестиция олиб кириш мавзусида суҳбат олиб борилди. Мулоқот якунида икки томонлама ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.
02.02.2021
09:22