Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасига 2021 йил январь ойида келиб тушган тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари тўғрисида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.
Мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан доимий равишда назорат олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳудудий бошқармаларда мурожаатлар билан ишлашнинг аҳволи мунтазам равишда Палата ҳодимлари томонидан ўрганиб чиқилади ва натижалари мухокама этилади.
Статистик маълумотларга кўра, жорий йил январь ойи мобайнида Палата Ижроия қўмитасига жами 210 та мурожаат келиб тушган.
Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган ушбу мурожаатлар қуйидаги масалаларга оид:
- тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш – 145 та;
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувлар – 21 та;
- консалтинг ва маслаҳат хизматлари – 19 та;
- банк-молия билан боғлиқ масалалар – 19 та;
- инвестиция ва хорижий ҳамкорларни жалб этишда кўмаклашиш – 1 та;.
- маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш – 2 та;
- қонунчилик хужжатлари бўйича таклифлар – 3 та.
Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонаси ва Бош вазир виртуал қабулхонасидан 20 та мурожаат, Палата веб-сайти орқали 9 та, Call center орқали 14 та, рахбарият қабулидан 8 та мурожаат келиб тушган.
Жумладан, Палата Ижроия қўмитасига ташриф буюрган тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар 2021 йил январь ойида 76 тани ташкил этган бўлиб, уларнинг 8 таси Палата раҳбариятининг қабулларида бўлди ҳамда уларга ўрнатилган тартибда амалий кўмак бериш чоралари кўриб чиқилди.
05.02.2021
09:12