Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Россиянинг “Исток-Аудио” корхонаси мурожаат қилиб, республикамизга ҳавони бактериялардан тозаловчи ва жамоат транспортлари учун ҳавони янгилаб турувчи ускуналарини етказиб бериш учун тадбиркорлар билан ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилган.
Россия корхонаси билан ҳамкорликка қизиқиш билдирган маҳаллий тадбиркорлар ўз таклифларини (рус тилида) 2021 йил 12 февралига қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата маъсул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
05.02.2021
12:08