Тадбиркорлар диққатига!
Сиз ўз махсулотингизни реклама қилмоқчимисиз? Чет эллик харидорлар билан онлайн мулоқот ўтказиш хохишингиз борми? Ёки ўзингизга чет эллик хамор қидирмоқдамисиз? Унда бу таклиф айнан сиз учун!
Истанбул Темир ва темир бўлмаган металлар экспортчилари уюшмаси (IDDMIB) томонидан экспортчилар учун қулай бўлган "Trade 365" лойиҳасини амалга оширди.
Ушбу платформа орқали кўплаб команиялар ўзларини ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларини намойиш этиш, чет эллик харидорлар билан онлайн учрашиш имкониятига эга бўладилар.
Платформанинг тақдимоти 2021 йилнинг 6 февраль санасида, соат 14:00да Turkish Metals YouTube канали орқали бўлиб ўтади.
Тақдимот маросимида Туркия Республикаси Савдо Вазири Руҳсар Пекжан иштироки кутилмоқда.
Иштирок этиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/channel/UCtm4OO9pVLzCXUjKk75cK8A
05.02.2021
13:47