Савдо-саноат палатасининг юридик сектор масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5 февраль куни Савдо-саноат палатасида суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Жиноят-процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга бағишланган давра суҳбати видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Палата Ижроия қўмитаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Жиноят-процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Палатанинг вилоят ҳудудий бошқамалари бошлиқларининг ҳуқуқий масалалар бўйича ўринбосарлари ва юридик сектор ходимларига тушунтиришлар берилди.
Процессуал Кодексларга киритилган асосий ўзгартиришларга кўра:
- вилоятлардаги жиноят ишлари бўйича судлар, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар ягона умумюрисдикция судларига бирлаштирилди;
- ишларни назорат тартибида кўриш инстанцияси тугатилди;
- иқтисодий ва фуқаролик ишларида бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши ҳуқуқи бекор қилинди;
- назорат инстанцияси бекор бўлган бўлсада, кассация тартибида кўрилган иш такроран кассация тартибида кўрилиши тартиби жорий этилди;
- Олий суд раиси, Бош прокурор ёки уларнинг ўринбосарларига ишни кассация тартибида такроран кўриш тўғрисида протест киритиш ҳуқуқи берилди.
Тадбир савол-жавоб тариқасида давом этиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
05.02.2021
19:11