Мисрнинг етакчи текстиль корхоналарига ип калава етказиб беришга қизиқиш билдирган маҳаллий тадбиркорлар диққатига
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Мисрга республикамиздан ип калава маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш бўйича таклифлар тайёрланмоқда.
Шу муносабат билан Мисрнинг етакчи текстиль корхоналарига ип калава етказиб беришга қизиқиш билдирган маҳаллий тадбиркорлар ўз таклифларини 2021 йил 15 февралига қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата масъул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
08.02.2021
18:22