Савдо-саноат палатасида Палата аъзолари ўртасида юзага келган муаммоли масаласини муҳокама этиш юзасидан дебат кўринишида йиғилиш бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 16 февраль куни Савдо-саноат Палатаси Раисининг биринчи ўринбосари бошчилигида Палатанинг барча юридик бошқарма ва бўлимлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университетининг 4-босқич амалиётчи талабалари иштирокида Палата аъзолари ўртасида юзага келган муаммоли масаласи муҳокама қилинди.
Мазкур тадбир Палата хуқуқшунослари ўртасида дебат кўринишида ўтказилиб, низоли масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, Палатага амалиёт ўташга келган талабалар учун тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги Палатанинг ваколатлари, вазифалари ва ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотлар махорат дарси сифатида хавола этилди.
Амалиётчи талабалар тадбир юзасидан ўзларининг мустақил фикрларини ўртоқлашдилар.
16.02.2021
19:16