Ўзбекистон делегациясининг Венгрия тадбиркорлари билан учрашувлари давом этмоқда.
Хабар берганимиздек айни кунларда Ўзбекистоннинг расмий делегация вакиллари Венгриянинг Будапешт шахрида Ўзбекистон-Венгрия форуми доирасида, Венгрия тадбиркорлари билан учрашувлар ўтқазмоқда.
Хусусан мамлакатимизда фаолият юритаётган ООО «Surkhan agro», корхонаси вакили Венгриянинг “Agrota-2L” компанияси вакиллари билан учрашди. Учрашув давомида Венгер корхонасига тегишли фермер хўжалигиги ташриф уюштирилди.
Ташриф давомида чет эл тадбиркори томонидан корхонанинг иш фаолияти, ҳозирги кунда парвариш қилинаётган чорва моллари ва олинаётган чорвачилик маҳсулотлари ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Шу билан бирга чет эл корхонаси ўзбекистон тадбиркорлари билан ҳамкорлик қилиш борасида ҳам ўз таклифларини билдирди.
17.02.2021
11:20