Республикамиздаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо тармоқларига етказиб бериш бўйича “MAKRO” супермаркетлар тармоғи билан онлайн мулоқот ўтказилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамиз аҳолисига арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини савдо тармоқлари билан тўғридан-тўғри олди-сотди қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан “В2В” майдончаларини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
2021 йил 18 февраль куни “DARVOZA SAVDO” МЧЖ - “MAKRO” супермаркетлар тармоғининг масъул ходимлари билан видеомулоқот тарзида учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини савдо тармоқлари томонидан харид қилиш ва чакана сотиш шартлари ҳамда қўйиладиган талаблар муҳокама қилинди.
18.02.2021
19:48