2021 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
Давлат статистика қўмитаси томонидан 2021 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди (рўйхат рақами 3286, 11.02.2021 й.)
2021 йил учун янгиланган давлат статистика ҳисоботи шакллари Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилган.
2020 йил учун йиллик ҳисоботлардан тортиб 2021 йил даврлари учун ҳисоботларгача барча статистика ҳисоботи шакллари ҳисобот топширувчи субъектлар томонидан тақдим этиш учун мўлжалланган. Барча ҳисобот шакллари электрон шаклда Интернет орқали eStat дастуридан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.02.2021 йилдан кучга кирди.
Манбаа: Norma.uz
19.02.2021
09:26