Савдо-саноат палатасининг кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон Республкаси Президентининг 2021 йил 18-19 февраль кунлари Наманган вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида 22 февраль куни Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов бошчилигида Палатанинг ҳудудий бошқармалари иштирокида кенгайтирилган видиеселекотор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Наманган вилоятига ташриф доирасида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, видеоселектор давомида Давлат раҳбари томонидан вилоятларга ташриф давомида эътибор қаратилаётган йўналишлар бўйича барча ҳудудий бошқармаларга кўрсатмалар берилди ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб қўйилди.
Йиғилиш давомида ҳудудий бошқармаларнинг январь-февраль ойлари учун ҳисоботлари тингланиб, натижадорлиги паст бўлган ҳудудлар билан ишлаш учун ижро қўмитаси вакилларига бир қатор топшириқлар берилди. Қолаверса, 2021 йил мобайнида Савдо-саноат палатаси томонидан амалга ошириладиган ишлар ва кутилаётган натижалар юзасидан ахборотлар тингланди.
23.02.2021
09:40