Тадбиркорлар диққатига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Монголияга грек ёнғоқи ва магиз етказиб бериш бўйича тижорат таклифлари йиғилмоқда.
Монголияга қуруқ мева экспорт қилишга қизиқиш билдирган тадбиркорлар ўз таклифларини (инглиз тилида) 2021 йил 1 мартига қадар Палатанинг sh.usmanov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палата маъсул ходими Усманов Шахзодга +99878 150-60-06 (ички 1849) телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
24.02.2021
12:43