Элликқалъа туманининг инвестицион лоихаларнинг амалга оширилиш ишлари ССП томонидан ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сонли қарори қабул қилинган эди.
Мазкур Қарорга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманига масъул этиб Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бириктирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси шу жумладан Элликқалъа тумани аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини ошириш бўйича белгиланган чора-тадбирларни манзилли амалга ошириш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш орқали натижадорликни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 февраль куни Савдо-саноат палатаси томонидан Элликқалъа туманидаги ижтимоий иктисодий ривожланиш қолаверса инвестицион лоихаларнинг амалга оширилиш жараёнлари ўрганилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом этмоқда.
ССП Ахборот-хизмати
25.02.2021
15:52