Шўрчи туманида жойлашган маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 14 январдаги топшириғига асосан, ҳудудларда “маҳаллабай” тизими асосида муаммоларни ўрганиш максадида Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани 2 сектор худудида “ўсиш нуқталари”ни таъминлашга Савдо-саноат палатаси масъул этиб белгиланган.
Мазкур топшириқлар ижросини самаралаи ташкил этиш мақсадида, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Ж.Мамажанов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Шўрчи тумани 2 сектори худудида жойлашган махаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди. Амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш максадида истиқболли 7 та йўналишлар белгиланиб олинди.
Шунингдек, Палата раиси ўринбосари томонидан вилоятнинг Жарқўрғон, Қумқурғон, Денов, Шўрчи, Сариосиё, Узун ва Олтинсой туманларида "Хар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" ташаббуси доирасида ёшлар дафтарига киритилган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш жараёнлари кўздан кечирилди.Шунингдек мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида бир қатор тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Айни вақтда ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
01.03.2021
09:33