Судлар тизими такомиллаштирилмоқда
Фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловни амалга ошириш, суд ишлари юритилишини такомиллаштириш максадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
24 июлдаги ПФ-6034-сон Фармони асосида судлар тизимида янги механизм жорий этилди ва жойларда умумюрисдикция судлари ташкил этилиб, 2021 йил 1 январдан эътиборан ўз фаолиятини бошлади.
Шу муносабат билан Конституциямизга ҳам ҳалқаро тажрибалардан келиб чиқиб зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар киритишлар тўғрисида”ги ЎРҚ-671-сон Қонуни имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасини 1-қисмига қуйидаги янги таҳрирда баён этилди:
“Ўзбекистон Республикасида суд тизимини Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суд, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлари, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир”.
01.03.2021
12:22