Янгийўл шаҳрида Савдо-саноат Палатаси раиси иштирокида Нодавлат таълим муассасалари ҳамда тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 1 март куни Янгийўл шаҳрида Савдо-саноат палатаси раиси ва Янгийўл шаҳар ҳокими иштирокида Нодавлат таълим муассасалари ҳамда муаммоли тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда НТМлар фаолиятини ривожлантириш ва бугунги кундаги муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Янгийўл шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан худудда кичик бизнесни ривожлантириш, уларга шарт-шароитларни яратиш, кичик бизнесни тараққий этишидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш ва уларни амалий қўллаб-қувватлаш бўйича фикр алмашинилди.
01.03.2021
17:32