Узбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят худудий бошкармаси томонидан «Хар бир тадбиркор ёшларга мададкор» тамойили асосида укув курслари ташкил этилди.
Ёшларга тадбиркорликка илк қадам, уни юритиш тартиби, «Бизнес режа тузиш», «Ёш тадбиркорлар учун яратилаётган имониятлар хамда солиқ имтиёзлари» каби мавзуларда Дарс машғулотлари олиб борилмокда. Бу ишлар хар бир худуд кесимида режали амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра вилоят шаҳар туманларидаги 13 279 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит қиз тадбиркорликка ўқиш истагини билдирган ҳозирги кунгача уларнинг 1945 нафари «Ёшлар:1+1» дастури доирасида тадбиркорлик асослари ва кўникмаларига уқитилиб, Махсус Сертификатга эга бўлган.
01.03.2021
18:07